Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг














Санатор-курортлар бошқармаси  ўқув-услубий маркази фаолияти



Ўтган 2015 йил давомида Санатор-курортлар бошқармасининг Ўқув-услубий маркази  томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
           Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, давлат ва хўжалик органлари тасарруфидаги ҳамда хусусий санаторийларда 2015  "Кексаларни эъзозлаш йили"да соғломлаштириладиган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун "Уруш ва меҳнат фахрийлари учун маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича Услубий тавсиялар", "Қариялар учун ҳамширалик иши", "Кексаларни рационал овқатлантириш тавсияномаси" ишлаб чиқилди ҳамда барча санаторийларга тарқатилди.             Шунингдек, Санатор-курортлар бошқармасининг "Кексаларни эъзозлаш йили" учун дастур тадбирлари асосида санаторийлар ва дам олиш уйлари учун намунавий маънавий-маърифий ишлар режаси ҳамда намунавий "Маънавият соатлари" режаси ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси юзасидан ойлик мониторинг олиб борилди.                    Ўкув-услубий маркази раҳбарлигида "Чинобод", "Чимён", "Ситораи Мохи хоса", "Бўстон", "Оқтош", "Ботаника" санаторийларида Олий Мажлис сенаторлари ва Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда ҳудудий ҳокимиятлар масъул ходимлари билан учрашувлар, "Сизнинг ҳаёт йўлингиз биз учун ибрат" мавзусида санаторийлар ходимлари ва дам олувчилар учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари иштирокида давра суҳбатлари, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўртасида "Миллий қадриятлар ва урф-одатлар билимдони" танлови ўтказилди. "Турон", "Умид гулшани", "Зомин", "Хонқа", "Қашкадарё соҳили", "Чортоқ", "Косонсой", "Абу Али ибн Сино" санаторийларида фахрийлар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бундан ташқари, санаторийлар томонидан улар жойлашган ҳудуддаги тарихий қадамжоларга ва Мустакиллик йилларида бунёд этилган иншоотларга саёҳатлар, Тошкент шаҳри ва ҳудудий театрлар актёрлари билан учрашувлар, концертлар белгиланган муддатларда ўтказилди. Шулар билан бирга, барча санаторийларда кутубхоналар керакли китоблар билан таъминланган ҳамда "Маънавият хоналари" талаб даражасида жиҳозланган. Улар Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган адабиётлар, ўзбек адабиётининг нодир намуналари билан таъминланган. Бошқарма ўқув услубий маркази, санаторийлар маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, танловлар ўтказилди. 8 март байрами муносабати билан барча санаторийларда хотин-қизлар ўртасида шахмат-шашка, стол тенниси мусобақалари, "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган  "Спорт-саломатлик  гарови"  шиори  остидаги спорт мусобақалари ва "Саломатлик спартакиадаси" ўтказилди ҳамда ушбу мусобақаларга ходимлар ва дам олувчиларнинг кўп қисми жалб қилинди. Санаторийларда соғломлаштирилган уруш ва меҳнат фахрийлари ўртасида шахмат-шашка мусобақалари ҳамда "Миллий қадриятлар ва урф-одатлар билимдони" танловлари ўтказилди. Санатор-курортлар бошқармаси тасдиқлаган жадвал асосида  бошқарманинг Ўқув-услубий маркази  томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир" китобининг моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, китобдан ўрин олган фикр-мулоҳазаларни атрофлича ўрганиш, шунингдек, мамлакатимизнинг мустақиллик йилларида босиб ўтган мураккаб, айни вақтда шарафли тарихий йўли, юртимизнинг барча ҳудудлари тараққиётини янги босқичга кўтаришга доир янги режа ва устувор лойиҳаларни санаторийлар ва дам олиш масканлари ходимлари ва дам олувчилари, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш ишлари амалга оширилди. Ўтган 2015 йили ўқув-услубий марказ раҳбарлигида "Ишонч" ва "Ишонч-Доверие" газеталарида бошқарма таарруфидаги санаторийлар ва дам олиш масканлари фаолиятига бағишланган 28 та мақола эълон қилинди. "Ишонч" газетаси томонидан эълон қилинган "Кексалари эъзозланган юрт" танловида "Чинобод" санаторийси маънавий-маърифий ишлар ташкилотчиси Абдуваҳоб Тожиев фахрли 3-ўринни эгаллади. 2016 йил "Соғлом она ва бола йили" деб эълон қилиниши муносабати билан Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, ўқув-услубий марказ томонидан олиб борилаётган ишлар кўламини янада жадаллаштирилиб, санаторийларда она ва болаларни соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилиши, мутахассис ва психологлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этиш, янги замонавий даво усулларини амалиётга жорий этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, олиб борилаётган маданий ва маърифий ишларни кенгайтириш, ҳамда санаторийларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган  режалар ишлаб чиқиб тасдиқланди.   

                                                                                         

Распечатать


   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

Санаторий
Санаторий: Абу Али Ибн Сино | Abu Ali Ibn Sino

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark