Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг

 Ўзбекистон касаба уюшмалари санатор-курортлар тизимида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда

  2017 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси санатор-курортлар тизимининг ҳалқаро ҳамкорлик фаолиятида самрали ютуқларга эришилди. Жумладан, 2017 йилнинг 29 октябрдан - 3 ноябрга қадар Санатор-курортлар бошқармасининг масъул  ходимлари Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Россия тиббиёт палатаси томонидан ташкил этилган "Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш тизими - муаммолар ва уларни бартараф этиш" номли конгрессда иштирок этишди. Ушбу конгрессда Россия Федерациясининг 85 ҳудудидан 3000 дан ортиқ ва кўплаб хорижий давлатларнинг шифокорлари иштирок этишди.    

Конгресс Россия Федерацияси Президенти В.В. Путин ва Россия Федерацияси Хукумат раиси Д.А. Медведевларнинг анжуман  иштирокчиларига  табрик сўзи билан очилди. Конгрессда Россия Федера-цияси Хукумат раисининг ўринбосари  О.Голодец ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири В. Скворцова Россия Федерацияси аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари тўғрисида маъруза қилишди. Асосий маърузалардан бири бўлиб Россия тиббиёт палатаси раиси Л. Рошаль соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган нодавлат ташкилотлари ва уларнинг ўрни тўғрисида маъруза қилди.

Пленар йиғилишдан сўнг 30 дан ортиқ семинарлар (давра суҳбатлари) ташкил этилди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор курортлар бошқармаси вакиллари "Курортлар тиббиёти" номли семинарда фаол иштирок этишди. Семинар Россия Федерацияси тикланиш тиббиёти, тиббий реабилитация, курортология ва физиотерапия жамоат ташкилоти раиси т.ф.д., профессор А.Н. Разумов томонидан олиб борилди. Ушбу семинарда Россия Федерацияси санатор-курорт тизимини ривожлантириш давлат стратегияси, санатор-курортлар тизимидаги норматив-хуқуқий базани такомиллаштириш, санатор-курортлар тизимини инвестицион қизиқишини ошириш бўйича фаолиятни такомиллаштириш, санатор-курорт даволаш стандартларини такомиллаштириш ҳамда санатор-курортлар тизими ва санатор-курорт муассасалари фаолиятини баҳолашга қаратилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор курортлар бошқармаси ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси З.Абдурахимов 2017 йил 15-18 декабрь кунлари Евроосиё давлатларида замонавий технологияларни ривожлантириш янги компаниясининг таклифига биноан Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлди. Хизмат сафари 16 декабрь куни Хитой фанлар академиясида Хитой Халқ Республикасида тиббиёт соҳасида эришилган илмий-амалий натижалар номли  конференция билан бошланди. Унда Хитой фанлар академиясининг тиббиёт муассасалари раҳбарлари Хитой Халқ Республикаси олдида турган долзарб вазифалар, жумладан соғлиқни сақлаш тизими, санатор-курортлар хизматини ва тиббий туризм, бунда янги технологияларни жалб қилиш тўғрисидаги маърузалар билан бошланди. Асосий маърузалардан бири бўлиб, Синцзян-уйғур автоном вилоятининг тиббиёт муассасалари вакиллари иштирок этишди. Булардан ташқари, Хайнань санатор-курорт муассасалари вакиллари дам олувчиларига кўрсатилаётган хизмат тўғрисида маърузалар қилишди. Хайнань бу "Ғарбий Гавайи" номи билан бутун дунёга ном тарқатган бўлиб, кўпгина хорижий давлатларга ўзининг юқори даражадаги хизматлар  кўрсатиши ва турли термал манбаалари билан танилган. Бу оролда энг замонавий санаторий ва дам олиш уйлари йилда 12 ой аҳолига хизмат кўрсатишади.
17 декабрь куни З.Абдурахимов  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-курортлар бошқармаси тизимидаги санаторийлар фаолияти ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилди. Маърузада юртимиз  санаторийларида ташкил қилинаётган янги хизматлар, даволаш-ташхисот стандартлари ва баҳолаш мезонларига алоҳида эътибор қаратилди.          Шу куни иштирокчилар Хитой Халқ Республикаси анъанавий тиббиёт шифоҳонаси (энг катта халқ тиббиёти шифохонаси), реабилитация шифоҳо-насида бўлишди ва бу ерда тиббий хизматни ташкил қилиш масалалари бўйича учрашувлар ўтказилди.  
Маълум бўлишича,  Хитой Халқ Республикаси анъанавий тиббиёт шифоҳонаси 800 ўринга эга бўлиб, йилига стационар шароитида 30 мингга яқин беморлар даволанади. Шунингдек, Хитой Халқ Республикаси кўп йиллар давомида Хитой анъанавий тиббиётини ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга бўлиб, касалликларни даволаш ва реабилитация ишларида шифобахш ўтлар дамламаларидан кенг фойдаланади. Хизмат сафари давомида Хитой Халқ Республикасининг кўплаб тиббиёт ва санатор-курортлар раҳбарлари  билан танишиш ва тажриба алмашиш имкониятига эга бўлинди. Олинган фойдали тажрибалар келгусида юртимиз санаторийларида амалиётда қўлланилади. Шу билан бирга бундан кейин ҳам Россия Федерацияси ва Хитой Халк Республикаси санатор-курорт муассасалари ва дам олиш уйлари билан ҳамкорликни янада яхшилаш бўйича келишувлар давом эттирилади.    


Распечатать


Смотрите также связанные новости

23.07.2018 - ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИГА ХИЗМАТ САФАРИ ҲАҚИДА
11.06.2018 - “Термез марвариди санаторийси” МЧЖ
18.05.2018 - “Зомин” санаторийсида ўринлар сонини кўпайтириш ва хизматлар сифатини ошириш
07.03.2018 - Санаторийлар фаолияти такомиллашмоқда
29.01.2018 - “Оқ-тош санаторийси”да хотира соати

Нет комментариев. Почему бы Вам не оставить свой?

Вы не можете отправить комментарий анонимно, пожалуйста войдите или зарегистрируйтесь.

   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

11-08-2016-2
Санаторий: Абу Али Ибн Сино | Abu Ali Ibn Sino

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark