Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг


Бу йилги "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 13 октябрдаги  "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги санаторийларда соғломлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

            Кексалар ва фахрийлар учун ётоқ бўлимининг 1-қаватида жой ажратилиб, бу ерда барча санитария талабларига жавоб берувчи муолажа хоналари ташкил қилиниб, керакли замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар билан таъминланди ҳамда алоҳида тиббий ходимлар бириктирилди.            Ҳозирги кунда тизимдаги санаторийларда жами 785 нафар киши соғломлаштирилмоқда. Улардан 44 нафари иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, 703 нафари меҳнат фронти фахрийлари, қолган 38 нафари фахрийларнинг кузатувчиларидир.    


Соғломлаштириш даврида уруш ва меҳнат фахрийларига кўрсатилиши керак бўлган тиббий ва бошқа хизматларнинг сифати ҳамда даражасини ошириш мақсадида Санатор-курортлар, бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ишлаб чиқилган "Санаторий шароитида кексаларни соғломлаштириш бўйича намунавий қўлланма", "Қарияларга ҳамширалик парвариши", "Кексаларни рационал овқатлантириш бўйича тавсиялар", "Кексалар учун даволовчи жисмоний тарбия" ва "Қариялар билан шуғулланиш учун психологларга тавсиянома"лар асосида фаолият олиб борилмоқда.   

           Шунингдек, "Кексаларни соғломлаштириш даврида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича намунавий тавсиялар"га мувофиқ,  соғломлаштириш даврида кексаларга турли мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш, юртимизнинг таниқли шоир ва ёзувчилари, олимлари, санъаткорлари билан учрашувлар, диёримизнинг тарихий қадамжоларига зиёратлар ҳамда мустақиллик йилларида бунёд этилган диққатга сазовор жойларга саёҳатлар, театр, музей ва кўргазма залларига ташрифлар уюштирилмоқда.             Тошкент шаҳрининг Шайҳонтоҳур туманида истиқомат қилувчи 92 ёшли иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Иноят Содиқов дил сўзларини қуйидагича изҳор қилди : "Мен уруш даврида Сталинград остоналарида жанг қилганман, урушнинг барча азоб-уқубатларини бошдан кечирганман. Инсон ҳамиша меҳр-муҳаббатга ташна бўлиб яшайди. Республикамиз мустақиллиги шарофати билан Ҳукуматимиз томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб -қувватлаш борасида олиб борилаётган хайрли ишлар учун миннатдорман. Ҳозирга кунда "Чинобод" санаторийсида дам оляпман. Биз учун аъло даражада шароитлар яратилган. Санаторий шифокорлари, ҳамширалари ва бошқа ходимлар бизга ўта масъулият, хушмуомалалилик билан хизмат қилмоқдалар. Бунинг учун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига миннатдорчилик билдираман".             "Мен шу кунларда Фарғона вилоятидаги "Чимён" санаторийсида бепул дам оляпман. Санаторийга ташриф буюрганимдан кейин мени тиббий кўрикдан ўтказишди, тиббий муолажалар белгилашди. Санаторий барча ходимларининг муомала маданиятига, ўз касбига бўлган масъулиятига тасаннолар айтиш мумкин. Биз қарияларни эъзозлаган Юртбошимизга, қолаверса Ўзбекистон касаба уюшмаларига миннатдорчилик билдираман. Илоҳим Мустақиллигимиз абадий бўлсин, Юримизга кўз тегмасин", - дейди Андижон вилояти Хўжаобод қишлоғида истиқомат қилувчи меҳнат фронти фахрийси Соғинбой Тўланов.        

.

Распечатать


Смотрите также связанные новости

25.08.2018 - Хитой халқ республикаси делегациясининг ташрифи ҳақида
23.07.2018 - ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИГА ХИЗМАТ САФАРИ ҲАҚИДА
11.06.2018 - “Термез марвариди санаторийси” МЧЖ
18.05.2018 - “Зомин” санаторийсида ўринлар сонини кўпайтириш ва хизматлар сифатини ошириш
07.03.2018 - Санаторийлар фаолияти такомиллашмоқда

Нет комментариев. Почему бы Вам не оставить свой?

Вы не можете отправить комментарий анонимно, пожалуйста войдите или зарегистрируйтесь.

   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

3
Санаторий: 20-04-2017

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark