Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси жамоаси, Сиз азизларни, баҳор, нафосат ва гўзаллик байрами - 8 март Хотин-қизлар куни билан самимий қутлайди.
Сизнинг мустақил Ўзбекистонимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрнингиз алоҳида таҳсинга лойиқ. Айниқса оилаларда фарзанду набиралар тарбиясидаги, уларни юртимиз келажаги учун муносиб ворислар: соғлом, кучли, билимли бўлиб етишишларидаги фидойилигингиз ва жонкуярлигингизни ҳеч қандай мезон билан ўлчаб бўлмайди.