PROFKUR.uz

11.12.2018 - Ошпаз ва официантлар учун малака ошириш курслари ташкил этилди.

    


 Санатор-курорт даволанишнинг самарали бўлишида тўғри ва соғлом овқатланиш катта аҳамиятга эга. Шуни инобатга олган ҳолда, Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази Ўзбекистон ошпазлар Уюшмаси қошидаги Ҳалқаро ўзбек пазандачилик санъати Маркази билан ҳамкорликда  тизимдаги санаторий ва дам олиш уйлари ошпаз ва официантлари учун 48 соатлик  (6 кун) ўқув-амалий малака ошириш курслари ташкил этилди. Ўқув курслари тизимдаги "Умид гулшани санаторийси" МЧЖда ўтказилди. Ўқув жараёнида  Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси мутахассислари томонидан ўқитишнинг замонавий интерактив усулларини қўллаб назарий ва амалий дарслар ўтилди, ҳамда дам олувчиларга тўғри ва соғлом овқатланишини ташкил қилиш мақсадида, Республика санитария-эпидемиология маркази томонидан тасдиқланган "Санитария қоида ва меъёрлари" асосида мутахассислар томонидан амалиёт дарслари (мастер-класс) ўтказилди.  Ўқув курс якунида барча ошпаз ва официантларга Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг Халқаро диплом ва сертификатлари топширилди. 



Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=249