PROFKUR.uz

11.06.2018 - “Термез марвариди санаторийси” МЧЖ


    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан янгидан қуриб реконструкция қилинган кардиология, неврология, ҳаракат-таянч тизими, эндокринология, тери касалликлари, урология ва гинекология касалликларини даволаш ва

соғломлаштиришга ихтисослаштирилган "Термез марвариди санаторийси" МЧЖ  ўз фаолиятини бошлади.    


     Санаторий Сурхондарё вилояти, Термез тумани, "Учқизил" ҚФЙ Учқизил сув омбори ёнида, Термез шаҳридан 18 км узоқликда жойлашган.

     Санаторий ҳудуди 7,5 г ер майдонига эга бўлиб, 160 нафар дам олувчига мўлжалланган.      Санаторий ҳудудидан 2 та қудуқдан 2 хил маъданли сув: 234 метр чуқурликдан чиқадиган олтингугуртли маъданли сув ва 432 метр чуқурликдан чиқадиган йод-бромли маъданли сувлар ванна муолажаларини ўтказишда фойдаланилади.      Санаторийда кардиология, неврология, ҳаракат-таянч тизими, эндокринология, тери касалликлари, урология ва гинекология касалликлари билан келган дам олувчилар соғломлаштирилади.      Ташхислаш ва даволашда замонавий тиббий аппаратлардан фойдаланилади. Маъданли сув муолажалари, физиотерапия муолажалари, қум билан даволаш муолажаси, даволаш жисмоний тарбия, терренкур, уқалаш муолажалари ва витаминларга бой парҳез оқватланиш кенг йўлга қўйилган.      Ётоқ бинолари шинам, барча қулайликларга эга икки ўринли хоналардан иборат.      Дам олувчиларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш учун замонавий маданият саройи ва кутубхона фаолият кўрсатади.    

 


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=244