PROFKUR.uz

29.01.2018 - “Оқ-тош санаторийси”да хотира соати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган "Оқ-тош", санаторийсида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган "Хотира соати" ташкил этилди.


Тадбирда санаторий маъмурияти, ходимлар, дам олувчилар ҳамда Сойлиқ қишлоғи "Маҳалла" фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этишди. Тадбирда бошқарма Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси М.Мурзаева "Ислом Каримов - мустақил  Ўзбекистон давлатининг асосчиси" мавзусида маъруза қилди. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг мустақил Ўзбекистон Республикаси равнақи, тараққиёти йўлидаги, ўзбек халқи олдидаги буюк хизматлари  хусусида сўз юритди. Тадбирда сўзга чиққан санаторий директори Жасур Алимов, Бўстонлиқ туманидаги 11-мактабнинг тарих ўқитувчиси Абдужалол Турдиёров ҳам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, дунёда "Ўзбек модели" деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдирганлигини таъкидлаб ўтдилар.

"Хотира соати" аниқ ҳаётий мисоллар, кўргазмали факт ва рақамлар ҳамда видео роликлардан фойдаланган ҳолда ташкил этилди.             Бундай тадбирлар бошқа санаторийларда ҳам бўлиб ўтмоқда    
Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=241