PROFKUR.uz

17.07.2017 - Санаторийда хотира тадбири


"Қашқадарё соҳили" санаторийда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28мартдаги  "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги  қарори асосида "Хотира соати" ташкил этилди. Унда 120 нафар санаторий ходимлари ва дам олувчилар иштирок этишди.

Тадбирни санаторий директори И.Рахимов кириш сўзи билан очиб берди. Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Марзаева "Шароф Рашидов - ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, атоқли адиб" мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида йиғилганларни Шароф Рашидовнинг ҳаёти, меҳнат ва ижодий фаолияти билан таништирди. Тадбирда сўзга чиққан дам олувчилардан : Чирчиқ шаҳар 11-мактаб ўқитувчиси А.Сафоева, Жиззах вилояти Зафаробод туманидан шифокор А.Тўлишбоев, Қашқадарё вилояти Нишон туманидан фермер Г.Мирзаева, Ғузор туманидан фельдшер Т.Қаршиев Шароф Рашидовнинг юртимиз тараққиёти йўлидаги фидокорона меҳнатлари, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятидаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштиришдаги ҳамда Қашқадарё вилоятидаги Пачкамар сув амборини қуришдаги унутилмас хизматлари ҳамда ўзбек адабиёти хазинасига қўшган бебаҳо асарлари ҳақида сўз юритдилар. Хотира тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди.    



Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=237