PROFKUR.uz

17.07.2017 - Санаторийда хотира тадбири



Навоий вилоятида жойлашган "Олтинсой" санаторийсида атоқли адиб, йирик давлат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб хотира тадбири ўтказилди. Унда 56 нафар санаторий ходимлари ва дам олувчилар иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор-курортлар бошқармасининг ўқув-услубий маркази маданий-маърифий ишлар мутахассиси Маҳмуда Мурзаева "Шароф Рашидов - ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, атоқли адиб" мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида Шароф Рашидовнинг салкам чорак аср Республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилганлиги, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшганлиги масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.    


Шунингдек, тадбирда 70-80-йилларда Хатирчи туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаган 90 ёшли меҳнат фахрийси Ғофир ота Авазов Шароф Рашидов ҳақидаги хотираларидан сўзлаб берди.


          

Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=236