PROFKUR.uz

17.07.2017 - Санаторийда хотира тадбири



Самарқанд вилоятидаги "Абу Али ибн Сино" санаторийсида ўтказилган "Маънавият соати" атоқли адиб ва давлат арбоби Шароф Рашидов хотирасига бағишланди. Унда 100 нафардан ортиқ ходимлар ва дам олувчилар иштирок этишди.

Тадбирда Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева "Шароф Рашидов - ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, атоқли адиб" мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида Шароф Рашидовнинг ҳаёти, меҳнат ва ижодий фаолияти ҳамда шу кунларда республикамизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 мартда ги "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги  қарори асосида олиб борилаётган ишлар хусусидаги масалаларга тўхталиб ўтди.     


Шунингдек, тадбирда санаторий директориА.Қаршиев, директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ҳ.Қурбонов, дам олувчилардан Бухоро вилояти Пешку туманидан меҳнат фахрийси М.Турсунова, Жиззах шаҳар ҳуқуқшунослик коллежи ўқитувчиси М.Бўриева, Хоразм вилоятидан "Агробанк"нинг вилоят бўлими бош мутахассиси С.Хайитова сўзга чиқиб, Шароф Рашидовнинг салкам чорак аср республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилганлиги хусусида сўз юритдилар.  

Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=235