PROFKUR.uz

02.06.2017 - Баркамол авлод – келажак таянчи

1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан "Чинобод санаторийси"да "Баркамол авлод - келажак таянчи" деб номланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда дам олувчилар, санаторий ходимлари, санаторий ҳудуди атрофида жойлашган "1-Отчопар" , "2-Отчопар", "Оқтепа"  маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, шу маҳаллалар болалари вакиллари, Маънавият тарғибот маркази Юнусобод тумани бўлими раҳбари, Турғун Қирғизбоев, Халқаро антик дунё академиясининг академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Норқул Бекназаров, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Феруза Бобоёрова, Республика болалар кутубхонаси бош мутахассиси Муҳаббат Хайитбоева иштирок этишди.       

Тадбир доирасида 5 ёшгача бўлган болалар ўртасида асфальтга сурат чизиш танлови, "Менинг Ватаним" мавзусида мольбертда расм чизиш танлови ҳамда  спорт мусобақалари ташкил этилди. Ғолибларга санаторий касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

         Шунингдек, санаторий маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган  "Энг яхши ёш китобхон" кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди. Ҳакамлар хайъатининг хулосасига кўра, 1- "Отчопар" маҳалласидан 6-синф ўқувчиси Мафтуна Раҳимова 1-ўринни, "2-Отчопар" маҳалласидан 3-синф ўқувчиси Мухлиса Раззоқова 2-ўринни, санаторий дам олувчиси 3-синф ўқувчиси Лайло Абдурахимова 3-ўринни эгаллади. Ғолибларга санаторий маъмурияти, Республика болалар кутубхонаси ва "Гулхан" журнали томонидан китоблар тўпламлари, китобларнинг электрон дисклари топширилди.  
      

Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=234