PROFKUR.uz

05.06.2017 - Болалар оромгоҳлари ошпазлари учун ўқув семинари

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан бу йил республикада фаолият кўрсатадиган болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ошпазлари учун "Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олувчи болалар учун тўғри овқатланишни ташкил қилиш" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. "Турон" санаторийсида ташкил этилган ўқув семинарида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 28 нафар ошпазлар иштирок этишди.    

Ўқув семинарида Тошкент тиббиёт педиатрия институти "Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил килиш ва бошқариш кафедраси" доцентлари М.Хасанова ва М.Файзиева "Болалар овқатланишини ташкиллаштиришдаги гигиеник талаблар",  Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази бўлим мудири З.Достонова "Тўғри овқатланишни ташкил қилишда санитар-эпидемиологик талаблар", "Чинобод санаторийси" парҳез шифокори Н.Шукурова "Болалар овқатланишига рационал ёндашув", "Турон санаторийси" бош ошпази К.Иминов "Ошхона механик иситгичи ва совутиш жиҳозлари, уларни хавфсизлик билан ишлатилишини таъминлаш", "Чинобод санаторийси"  бош ошпази А.Турсунов  "Технология, иш юритиш, бухгалтерия ҳисоб-китоби (калькуляция), таомнома тузиш" , "Турон санаторийси" ошхона бекаси М.Юсупова "Ошхона жиҳозлари ва зал жиҳозларини сақлаш, ювиш ва тозалликка риоя қилиш бўйича талаблар " мавзуларида маъруза қилдилар.

              Шунингдек, ўқув семинари дастури доирасида иштирокчилар учун "Турон" санаторийси ошхонасида болалар оромгоҳлари ошхонаси фаолиятига доир амалий машғулотлар ташкил этилди. 

   

Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=233