PROFKUR.uz

25.05.2017 - “Ситораи Моҳи Хоса”да ўқув семинари




Жорий йилнинг 15-16 май кунлари Бухоро вилоятидаги "Ситораи Моҳи Хоса" санаторийсида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларнинг маданий-маърифий ишлар бўйича ташкилотчилари ва кутубхоначилари учун ўқув семинари ташкил этилди. 





Ўқув семинарида Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева  "Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларнинг маданий-маърифий ишлар бўйича ташкилотчилари ва кутубхоначиларининг фаолиятлари таҳлили ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида" мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида санаторийларда маданий-маърифий  ва спорт йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳамда кутубхоначиларнинг фаолиятларини атрофлича таҳлил қилиб берди. Шунингдек, келгусида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги ишларни ва кутубхоналар талаб даражасида ташкил этиш мақсадида қилинадиган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

Семинарда ўзаро тажриба алмашув мақсадида ташкил этилган  "Ситораи Моҳи Хоса, "Бўстон", "Чимён", "Чинобод" санаторийларида маданий-маърифий,  спорт йўналишидаги ишлар ҳамда кутубхоналар фаолияти билан танишув иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Гуруҳларга бўлиниб ўтказилган тренинг машғулотларида барча иштирокчилар фаол қатнашдилар.    Шулар билан бирга, амалий тадбир тарзида  "Ситораи Моҳи Хоса" санаторийсида соғломлаштирилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари иштирокида "Сизнинг ҳаётингиз биз учун ибрат" мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Бухоро вилоятининг "Лола" бадиий дастаси  ўзларининг дилрабо куй ва қўшиқлари, рақслари билан йиғилганларни хушнуд этдилар. Булардан ташқари, ўқув семинар иштирокчиларининг Бухоро шаҳридаги тарихий қадамжоларга саёҳатлари ҳам уюштирилди.    


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=230