PROFKUR.uz

04.05.2017 - Санаторийларда байрам тадбирлари



Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Раёсатининг 2017 йил 18 апрелдаги 6-57 "с" сонли "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори  асосида республикамизнинг "Саховат" уйларида яшовчи 36 нафар кексаларни "Турон", "Ботаника", "Бўстон", "Чортоқ", "Чимён" санаторийларида  тантанали кутиб олиш маросимлари ўтказилди. Уларда бошқарманинг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Қариялар 10 кун давомида  бепул соғломлаштириладилар.


Тантанали маросимдан сўнг қариялар махсус тайёрланган хоналарга жойлаштирилди. Шундан сўнг улар малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли муолажалар белгиланди. Улар ҳордиқ вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун алоҳида маданий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Булардан ташқари, ҳозирги кунда санаторийларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 13 октябрдаги  "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони асосида 320 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилмоқда.    Шунингдек, байрам арафасида ходимлар ва дам олувчилар ўртасида Ватанимиз озодлиги ва шарафи ҳимоячиларига бағишланган "Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик" ҳамда "Аждодларни хотирлаш - муқаддас қадрият" шиорлари остида учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган. Байрам тантаналарида касаба уюшмалари томонидан ҳозирги кунда соғломлаштирилаётган "Саховат" уйларида яшовчи 36 нафар кексаларга, 164 нафар  уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳамда санаторийларда самарали ва ибратли фаолият олиб бориб нафақага чиққан фахрийларга эсдалик совғалари топширилади. Ушбу мақсад учун 21 млн. 240 минг сўм маблағ ажратилди. Шулар билан бирга, тизимдаги санаторийлар маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан 410 нафар фахрийларни рағбатлантириш учун 24 млн. сўм ҳамда байрам муносабати билан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирлар учун 28 млн. сўм маблағ ажратилди.        




Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=229