PROFKUR.uz

02.05.2017 - Наманганда халқаро конференция

          Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Наманган шаҳрида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан "Central Asia -2017 : фан, таълим, маданият ва бизнесда кутубхона - ахборот ресурслари" мавзуида XI халқаро конференция ўтказилди.

Конфренцияда "Чортоқ" санаторийси кутубхоначиси Беҳзод Омонов "Дам олиш масканларидаги кутубхоналар фаолияти асосий омил сифатида" мавзусида маъруза қилди. У ўз маърузасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийлар кутубхоналари фаолияти ҳақида ахборот бериш баробарида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги Фармойиши асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда кутубхоналарнинг келгусидаги вазифалари ҳақидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.      
Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=228