PROFKUR.uz

20.04.2017 - Санаторий бош ҳамширалари учун ўқув семинари ўтказилди.

          2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат Дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,  тизимдаги санаторийларда хамширалар томонидан дам олувчиларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада ошириш, ҳамда ички туризмни ривожлантириш орқали ходимларни миллий қадриятлар ва тарихий обидалар билан таништириш  мақсадида, жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари "Хонқа" санаторийсида бош ҳамширалар учун ўқув семинар ташкил қилинди.  Ҳамширалик иши соғлиқни сақлаш тизимининг энг аҳамиятга эга бўлган қисми ҳисобланади, чунки ушбу йўналиш кадрлар потенциалининг асосий реал имкониятларини ташкил этиб, аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашда  уларга қулай, юкори  ва сифатли тиббий ёрдамни ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.  Замон талабидаги тиббиёт ходими соҳадаги янгиликларни яхши билиши, маънавий жиҳатдан етук юксак тиббий маданиятга эга бўлиши, ўз сохасининг мутахассиси булиши керак. Шуни назарда тутган ҳолда, семинарда  ҳамширалар билан дам олувчилар ўртасидаги мулоқат ва муносабат, ҳамда ҳамширалар томонидан юритиладиган тиббий ҳужжатлар мавзусида фикр алмашиниш қизғин баҳс ва мунозаралар тарзида олиб борилди.










Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=227