PROFKUR.uz

29.03.2017 - Санаторийда соғломлаштириш тадбири





            Шу кунларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Умид гулшани санаторийси"да "Наврўз" байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳисобидан  40 нафар фарзанд кўрмаган туғиш ёшидаги аёллар соғломлаштирилмоқда. 


             Куни кеча санаторийда мазкур дам олувчилар учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева "Ҳаракатлар стратегияси - тараққиёт омили" мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон давлат драма театрининг таниқли актёрларидан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Жумодилла Раметов, истеъдодли актёрлар Сардор Мансуров, Нозима Раимбекова, Дилмурод Масаидов, Зарифа Алиқуловалар спектакллардан саҳна кўринишлари намойиш қилишди ҳамда дилрабо қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар.    

    

Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=226