PROFKUR.uz

22.03.2017 - Санаторийларда “Наврўз” байрами








Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторийлар ва дам олиш масканларида "Наврўз" умумхалқ байрами муносабати билан хайрия, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.


Жумладан, ички имкониятлардан келиб чиққан холда, худудлардаги "Саховат" ва "Мурувват" уйларида (Ботаника, Оқтош, Умид Гулшани, Хонқа, Чимён, Бўстон, Чинобод, Косонсой санаторийлари томонидан) истиқомат қилувчи 14 нафар қарияларга  4 598 800 сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. 

Санаторийлар ва дам олиш уйларида "Наврўз - қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли", "Миллий қадриятларимиз - беқиёс бойлигимиз", "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлаг дастурининг мазмун-мохияти ва аҳамияги" мавзуларида "Маънавият соатлари" барча дам олувчилар билан ҳар 10 кунда ишчи ходимлар билан эса ҳар ойда ўтказилиши йўлга қўйилди.            Шунингдек, Чимён, Умид Гулшани, Чинобод, Косонсой, Чортоқ, Ситораи Мохи Хоса, Абу Али Ибн Сино санаторийларида меҳнат жамоаларида байрам муносабати билан ўзбек халқ ўйинлари (кураш, арқон тортиш, тош ташлаш ва бошқалар) ташкил этилди.           Чимён, Умид Гулшани, Чинобод, Косонсой, Чортоқ, Ситораи Мохи Хоса, Абу Али Ибн Сино санаторийларида "Қушлар байрами", "Гуллар байрами", "Варрак учириш мусобақалари" ҳамда "Сумалак сайли" тадбирлари уюштирилди.   Булардан ташқари, "Чортоқ" санаторийсида спорт мусобақалари, "Чимён" санаторийсида "Балли, қизлар" кўрик-танлови, "Косонсой" халқ қўшиқлари ижроси танлови ўтказилди.  Ўтказилган барча тадбирларда санаторийлар ходимлари, дам олувчилар ва ҳудудий ҳамда республика оммавий ахборот ходимлари иштирок этишди.    


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=225