PROFKUR.uz

14.03.2017 - Санаторий ва дам олиш уйларида 11-12 март кунлари ўтказилган умумхалқ ҳашарлари

        


  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг "Наврўз байрами муносабати билан ўтказиладиган умумхалқ ҳашарида касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тизимдаги барча санаторий ва дам олиш уйларида жорий йилнинг 11-12 март кунлари


умумхалқ хашарлари ўтказилиб, 2205 нафар ишчи-ходимлар қатнашиб, улардан 890тасини ёшлар ташкил қилди.

 Хашар давомида 118,4 га майдон ободонлаштирилди, 22,6 км ариқ ва зовурлар тозаланди, 111,1 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди. Булардан ташқари, 5514 туп мевали, 6978 туп манзарали дарахтлар, 26000 дан зиёд гул кўчатлари экилиб, 17144 туп дарахт кўчатларига шакл берилди ва оқланди.  Биргина Сурхондарё вилоятидаги "Термиз марвариди санаторийси"да 2000 тупга яқин, Самарқанд вилоятидаги "Абу Али ибн Сино" санаторийсида 350 туп мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, боғлар ташкил этилди. Бухоро вилоятидаги "Ситораи Моҳи Хоса санаторийси"да эса иссиқхона ташкил этилиб, помидор кўчатлари экилди.      


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=224