PROFKUR.uz

07.03.2017 - Санаторийларда спорт мусобақалари


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг "Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшмаси ташкилотларида "Аёллари қадр топган юрт" номли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги  санаторий ва дам олиш уйларида "Аёллари қадр топган юрт" номли маданий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб,  шу асосда бир қатор тадбирлар уюштирилди.  


Жумладан, Санатор-курортлар бошқармаси томонидан хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни оммавий спортга жалб этиш ҳамда 8 март - Хотин-қизлар байрами муносабати билан Самарқанд вилоятидаги "Абу Али ибн Сино" ва "Қашқадарё соҳили" санаторийларда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида шахмат, шашка, стол тенниси ва 100 м масофага югуриш бўйича мусобақалар ташкил этилди. Мусобақаларда 72 нафар хотин-қизлар иштирок этишди. Мусобақалар ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Совғаларни Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий маркази маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева ва санаторийлар директорлари Алишер Қаршиев ва Икром Раҳимовлар топширишди


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=221