PROFKUR.uz

07.03.2017 - “Умид гулшани” санаторийсида байрам тадбирлари


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг "Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан касаба уюшмаси ташкилотларида "Аёллари қадр топган юрт" номли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисида"ги қарори асосида Тошкент вилоятидаги "Умид гулшани санаторийси"да 50 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда фарзанд кўрмаган аёллар ижтимоий Федерация Кенгаши ҳисобидан соғломлаштирилди. 


Соғломлаштириш даврида дам олувчиларнинг тиббий муолажалари, овқатланишлари талаб даражасида  ташкил этилмоқда. Шунингдек, 12 кунга мўлжалланган маданий-маърифий ишлар дастури тасдиқланиб, шу асосда фаолият рлиб борилмоқда. Дастурга кўра турли мавзуларда давра суҳбатлари, концет дастурлари, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳатлари белгиланган муддатларда ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча Халқаро хотин-қизлар куни 8 март байрамига бағишлаб маданий тадбир ташкил этилди. Тадбирда санаторий директори Дилором Мухаммадалиева ва Санатор-курортлар бошқармаси Ўқув-услубий марказининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева хотин-қизларни байрам билан табрикладилар. Тадбирда Ўзбек давлат драма театрининг таниқли актёрлари саектакллардан саҳна кўринишлари ҳамда дилрабо қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этдилар.     


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=220