PROFKUR.uz

13.02.2017 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Термиз марвариди санаторийси”га ташрифи

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 февраль куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли "Термиз марвариди санаторийси" масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган реконструкция ишларини кўздан кечирди. Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга мазкур ҳудудда том маънодаги замонавий дам олиш комплексини бунёд этиш бўйича тегишли топшириқлар берди. Режага кўра, 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" арафасида  асосий бино реконструкцияси ишлари тугалланиб, 60 нафар нуронийлар ҳамда 20 нафар маҳалла профилактика нозирларининг соғломлаштирилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида эса 60 ўринли янги бино қурилиши тугалланиб,  фойдаланишга топширилади.     
Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=219