PROFKUR.uz

07.01.2017 - “Улуғ шоирни хотирлаб”


 "Бўстон санаторийси" МЧЖда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

       Унда санаторий директори Ф.Ш.Акбарова ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби Эркин Воҳидовнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида, озод Ватанни, фаровон ҳаётни ва меҳнатсевар халқимизни улуғлаш билан шеърият ва адабиётимизда ўзига хос ўчмас из қолдирганини алоҳида  таъкидлаб ўтди.    



Санаторийнинг маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Каримова Эркин Воҳидов ижодий меросининг ёш авлодни Ватанга муҳаббат, фидойилик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида маънавий-маърифий баркамол қилиб тарбиялашдаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.
      Кечада шоирнинг ижодидан намуналар ўқилди.     

  

Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=218