PROFKUR.uz

23.12.2016 - ўқув-амалий семинарлар

ЎКУФК қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси тизимидаги санаторийларда дам олувчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, янги замонавий даво усулларини кенгайтириш, ходимларни янги чиқарилган норматив ҳужжатлар билан таништириш ва уларни амалиётга жорий қилиш, ҳамда Санатор-курортлар бошқармасининг "Соғлом она ва бола йили йили"  давлат Дастури ижроси юзасидан тасдиқланган иш режада белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, Ўқув-услубий марказ томонидан санаторий ва дам олиш уйларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар учун ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди.

Жумладан:    



-         даволаш ишлари бўйича директор муовинлари,

-         бош ҳисобчи ва иқтисодичилар, -         бош ҳамширалар, -         бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, -         кадрлар бўйича мутахассислар, -         меҳнат мухофазаси бўйича мутахассислар, -         провизор ва фармацевтлар, -         маданий-маърифий ишлар ташкилотчилари ва кутубхон мудирлари.Ушбу семинарларда соҳага оид тегишли ташкилот ва муассасаларданмутахассислар таклиф этилиб, маъруза ва тавсиялар билан иштирок этишди.      Шу билан бирга, ўқув-услубий марказ томонидан қуйидаги қўлланма ва намунавий тавсияномалар ишлаб чиқилиб, амалиётда фойдаланиш учун тарқатилди:-         "ЎКУФК қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси тасарруфидаги санаторий ва дам олиш уйларидаги очиқ ва ёпиқ бассейнларда санитария-гигиена шароитларини таъминлаш бўйича тавсиялар"-         "Болаларга шифобахш жисмоний тарбия машқлари"-         "Ҳамширалар томонидан бажариладиган физиотерапевтик муолажаларни бажаришдаги хатоликлар ва асоратлар".



Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=217