PROFKUR.uz

28.11.2016 - Санаторийларда сайловолди тадбирлари



Шу кунларда касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги санаторийларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган  "Маънавият соатлари" ўтказилиши давом этмоқда.


"Ситораи Мохи Хоса" ва "Қашқадарё соҳили" санаторийларида ўтказилган тадбирда Санатор-курортлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нигора Нурматова, "Чимён", "Чортоқ", "Косонсой" санаторийларида Ўқув-услубий марказнинг маданий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Маҳмуда Мурзаева, "Ховатоғ гулшани" санаторийсида Ўқув-услубий марказ мутахассиси Шаҳноза Назарова "Президент сайлови - демократик янгиланиш ва ислоҳотлар кўзгуси", "Сайловлар - халқ иродаси тимсоли" мавзуларида маъруза қилдилар. Улар ўз маърузаларида йиғилганларни "Ўзбекистон   Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳияти билан таништирдилар ҳамда йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

 Ўтказилган тадбирларда 600 нафардан ортиқ ходимлар ва дам олувчилар қатнашдилар.     


Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=211