PROFKUR.uz

17.11.2016 - 7 – 19 ноябрь кунлари “Умид Гулшани санаторийси”га бепул йўлланмалар ажратилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тиббиёт ходимларининг, айниқса бу соҳада фаолият юритаётган аёлларни моддий ва маънавий томондан қўллаш мақсадида, Республикамизнинг барча минтақалари, айниқса, олис ва чекка ҳудудларида, мураккаб иқлим шароитида тиббиёт соҳасида ишлаётган аёллар ҳамда фарзанд кўрмаган жами 50 нафар тиббиёт ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига жорий йилнинг 7 - 19 ноябрь кунлари "Умид Гулшани санаторийси"га бепул йўлланмалар ажратилди. Соғломлаштириш кунларида уларнинг намунали ҳордиқ чиқаришлари учун турли  маданий тадбирлар, концерт дастурлари, спорт мусобақалари, муҳим мавзулар юзасидан давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳри ва вилоятининг энг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштирилмоқда. "Шаҳидлар хиёбони" ва "Қатоғон қурбонлари" музейига ташриф, Тошкент вилоятидаги Чимён тоғ бағирларига бўлган саёҳатлар уларда катта таасурот қолдирди.

 
Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=210