PROFKUR.uz

07.11.2016 - “Санатор – курортлар тизимидаги санаторийларда фаолият юритаётган психологлар хи

"Ботаника санаторийси" МЧЖда жорий йилнинг 2 - 3 ноябрь кунлари "Санатор - курортлар тизимидаги санаторийларда фаолият юритаётган психологлар хизматидаги долзарб масалалар" тўғрисида семинар бўлиб ўтди. Семинарда тизимдаги санаторийларнинг 12 нафар психолог мутахассислари иштирок этдилар. Семинар ўтказишдан асосий мақсад санаторийда фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ва дам олувчилар ўртасида муомала маданиятини янада яхшилаш, иш самарадорлигини ошириш, ёши улуғ инсонларга бўлган иззат - эътиборни кучайтиришга қаратилган.Семинар қатнашчилари иш фаолиятлари бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Семинар охирида психологлар ёрдамида "Ботаника санаторийси" ишчи-ходимлари учун тренинг машғулотлари ўтказилди.










Опубликовано на сайте: http://www.profkur.uz
Прямая ссылка: http://www.profkur.uz/index.php?name=news&op=view&id=207