Телефон доверия
   

+(998 71) 256-71-79


   ИНТЕРАКТИВНЫЕ УСЛУГИ

ПРАЙС-ЛИСТ  

БРОНИРОВАНИЕ  

ЗАКАЗАТЬ ОБРАТНЫЙ ЗВОНОК  

ОБРАЩЕНИЕ ГРАЖДАН  

ВОПРОСЫ И ОТВЕТЫ  

ПОРЯДОК ПОЛУЧЕНИЯ ПУТЁВОК  


   Членские организации

   Единый портал интерактивных государственных услуг

Новости
Yangiliklar

Общее количество: 224 новостей в 2 категориях
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик қутлуғ санасини муносиб кутиб олиш, умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида  республикамизда 20 - 21 август куни ўтказилган умумхалқ хайрия хашарида санаторий ва дам олиш уйлари худудларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилди. Кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилди. Санаторий ва дам олиш уйларига бириктирилган махаллалар, ахоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ховлилар атрофи, гузарлар, зиёратгохлар ва қабристонларни тартибга келтириш ишларига алохида эътибор қаратилди.

Умумхалқ хайрия хашари уюшқоқлик билан кўтаринки рухда ўтказилди.    

Подробнее
Распечатать


  
   




Ёзги мавсумда меҳнаткашларнинг фарзандлари билан бирга саломатликларини тиклаши учун тизимдаги санаторийларда барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, "Соғлом она ва бола йили" давлат дастури ижроси доирасида Самарқанд вилоятида жойлашган "Абу Али ибн Сино санаторийси"да болалар майдончаси ташкил этилди. Санаторийда ҳозирги кунда 14 нафар болалар ота-оналари билан бирга саломатликларини тикламоқдалар.

Подробнее
Распечатать


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллик қутлуғ санасини муносиб кутиб олиш мақсадида Санатор - курортлар бошқармаси тизимидаги санаторий ва дам олиш уйларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, мустақиллигимизни ифодаловчи банерлар осилиб, манзарали гуллар экилмоқда. Санаторий ва дам олиш уйлари ишчи ходимлари ва дам олувчилар ўртасида ушбу мавзуда маънавият соатлари ташкил этилмоқда.

ЎКУФК томонидан бепул ажратилган йўлланмалар билан келган кам таъминланган, кўп болали оилаларнинг хамда республиканинг чекка худудларида, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг ишловчи аёлларига тасарруфдаги санаторийларда соғломлаштириш ишлари юқори савияда ташкил этилмоқда.     

Подробнее
Распечатать


Санатор-курортлар бошқармасининг "Соғлом она ва бола йили" ҳамда  Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан тадбирлар режалари асосида бошқарма томонидан Бухоро вилоятидаги "Ситораи Мохи Хоса", Самарқанд вилоятидаги "Абу Али ибн Сино", Навоий вилоятидаги "Олтинсой" санатоийларида Республика Маънавият тарғибот марказининг ҳудудий  бўлимлари ва "Маҳалла" фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда "Мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз - халқимизнинг фаровон, тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик" мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.

Подробнее
Распечатать


         "Оқ-тош санаторийси" МЧЖда "Юксак истеьмол маданияти сари" мавзусида семинар ўтказилди.

         2016 йилнинг 29 июль куни   "Оқ-тош санаторийси" МЧЖда "Юксак истеъмол маданияти сари" мавзуида ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда санаторий даволанувчилардан 98 нафари ва 104 нафар ишчи ходимлар қатнашди. Семинарда Ўзбекистон Истеьмолчилар хуқуқини химоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот ва ахборот бўлим бошлиғи Мансурова Умида Собировна, Ўзбекистон Истеьмолчилар хуқуқини химоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот ва ахборот бўлими етакчи мутахассиси Қодирова Зилола Улуғбековна, Тошкент вилояти худудий бирлашмаси ижрочи директори Норбутаев Хусниддин Эргашевич ва Бўстонлиқ тумани Истеъмолчилар хуқуқларини химоя қилиш жамият раиси Тухтаев Дилшод Абдукадировлар томонидан маъруза қилиниб, савол-жавоблар ўтказилди.     

Подробнее
Распечатать


   Санатории
ТУРОН
ЧИНАБАД
УМИД ГУЛШАНИ
БОТАНИКА
БУСТОН
АК-ТАШ
ЧИМИОН
КАСАНСАЙ
ЧАРТАК
ЗААМИН
АБУ АЛИ ИБН СИНО
ОЛТИНСОЙ
СИТОРАИ МОХИ ХОСА
ХАНКА
ТЕРМИЗ МАРВАРИДИ
КАШКАДАРЬЯ СОХИЛИ
ХАВОТОГ ГУЛШАНИ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ ЯНГИЮЛЬ

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

ДОГОВОРНОЙ САНАТОРИЙ "МАРКАЗИЙ ХАРБИЙ САНАТОРИЙ"

   Дома отдыха
ОК-ТОШ ШАБОДА
АХМАД АЛ-ФАРГОНИЙ

   Учебный центр
Санатор-курортлар бошқармаси ўқув-услубий маркази

   Случайное фото

Санаторий
Санаторий: Умид гулшани | Umid gulshani

   расписание ЖД

   Погода

   Курсы валют

   Онлайн табло
Online Табло

Вылет Вылет     Прилет Прилет


   Расписание самолетов

 

Hits Hosts RSS
mail © 2017 - CREATE Trade Mark